Ўзбекистон | 14:48 / 04.03.2023
6951
1 дақиқада ўқилади

5 март куни Тошкентда айрим марказий кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади

5 март куни пойтахтда "Хавфсиз ҳаёт учун" акция доирасида велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилади.  

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу муносабат билан соат 06:00 дан 11:00 гача қатор кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Кўчалар:

  • Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасигача. 
  • 4 март куни соат 18:00 дан 05 март куни соат 13:00 гача Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигача ҳаракат чекланади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид