Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инглиз тили ўқитувчиларининг малакаси оширилади, мактабларга тил дарсликлари берилади
АҚШ Ўзбекистондаги 15 минг нафар инглиз тилидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг малакасини оширади, 10 мингдан ортиқ мактабларни эса дарсликлар билан таъминлайди.

Хабарингиз бор, АҚШ давлат котиби Марказий Осиё давлатларига қилган ташрифи давомида 28 феврал куни Ўзбекистонга ҳам келганди. Сафари давомида Блинкен ЎзЖТУда ҳам бўлиб, Аccess дастури асосида инглиз тилини ўрганаётган бир гуруҳ мактаб ўқувчилари билан учрашганди.
Бу ҳақда у Тwitterʼда ҳам ёзиб ўтган.
«Инглиз тилини ўрганаётган ва келажак учун катта режаларга эга ўзбекистонлик ўқувчиларни кўриб илҳомландим.
Бугунги кунга қадар уларнинг инглиз тилидаги таълими учун 25 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратганимиздан фахрланамиз. Эндиликда 15 минг нафар инглиз тили ўқитувчисининг малакасини оширишдан, 10 минг та мактабни тил дарсликлари билан таъминлашимиздан хурсандмиз», — дейди Блинкен Twitterʼдаги саҳифасида.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби таълим борасидаги ҳамкорлик ҳақида Kun.uz мухбирига берган эксклюзив интервьюсида ҳам гапириб ўтганди.
«Бунинг аҳамияти фақат янги битта тилни ўрганишдангина иборат эмас. Ҳозирги даврда инглиз тили халқаро тилга айланган. Бизнес юритиш, интернетдаги маълумотлардан фойдаланиш, маданият соҳаларида ҳам инглиз тилини билиш муҳим. Қолаверса, бизнинг алмашинув дастурларимиз ўзбек ва инглиз тилларида гапирувчилар учун жуда фойдали», — деганди у суҳбат давомида.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Блинкен 2 март куни Ўзбекистонга расмий ташрифини якунлаб, Деҳлидаги саммитда иштирок этиш учун Ҳиндистонга учиб кетган эди.
Мавзуга оид
18:28 / 20.04.2025
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос
22:00 / 03.03.2025
“Элчи бўлмоқчиман” — наманганлик “инглиз” қиз
15:16 / 02.03.2025
Трамп инглиз тилини АҚШнинг расмий тилига айлантирди
21:19 / 28.02.2025