Жаҳон | 18:24 / 06.03.2023
3665
1 дақиқада ўқилади

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келади

Фото: Reuters

Жорий йилнинг 13-15 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Ўзбекистонга амалий ташриф билан келмоқда

ЎзА хабарига кўра, Фолькер ташриф давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказиш режалаштирмоқда.

Шунингдек, БМТ вакили Қорақалпоғистон Республикасига ҳам боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид