Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғча тарбиячиларининг январ ва феврал ойи учун маошлари босқичма-босқич тўланади
Kun.uz'да бир нечта ҳудудда оилавий ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча тарбиячилари 3 ойдан буён маош олмаётгани ҳақида мақола эълон қилинганди. Вазирлик мақолага муносабат билдирди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг муносабатига кўра, январ ойидаги аномал совуқ вақтида боғчаларга, хусусан, ДХШМТТ ва ОНМТТга эълон қилинган таътил вақтларининг турлича бўлгани боис шу ойларда субсидия ҳисобланмаган.
«Ҳудудий ҳокимликларнинг бу масаладаги баёнлари (қарорлари) турлича тасдиқланиб, уларда таътилнинг бошланиш санаси ва унинг давомийлиги белгиланмаган, фаолиятини қайта йўлга қўйиш саналари турлича кўрсатилган ёки аниқ кўрсатилмаган (мисол учун, хоналарда ҳаво ҳарорати +20 даражадан юқори бўлган МТТлар босқичма-босқич фаолиятини бошлашига рухсат этилган).
Бундай ҳолатда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган нодавлат МТТга қонунчиликда белгиланган иш ҳақи харажатларини қоплашга январ ойи учун субсидия ҳажмини аниқ ҳисоблаш имкони бўлмади», дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, 10-31 январ даври учун (бу даврда ходимларнинг электрон давоматини юритишидан қатъи назар) ДХШ ҳамда оилавий нодавлат боғчаларининг бошқариш ахборот тизимига киритилган ходимлари учун иш ҳақи субсидиялари тўлиқ ҳисобланган ва 6 мартдан бошлаб босқичма-босқич тўлаб борилади.
Шунингдек, вазирлик қатор ДХШ ва оилавий нодавлат боғча раҳбариятларидан ўз ходимларининг банк пластик карталари ва бошқа зарур маълумотларини зудлик билан НМТТБАТга киритишни сўрамоқда. Акс ҳолда иш ҳақи субсидиясини ўз вақтида тўлаб бериш имконияти йўқлиги, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар киритилиши натижасида субсидия ва компенсацияларни молиялаштириш имконияти бўлмаса, жавобгарлик тегишли оилавий МТТ раҳбарига юклангани айтилди.
Мавзуга оид
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
21:22 / 05.05.2025
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
11:38 / 25.04.2025