Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбар қилинганларга ёрдам йиғиш марказига ўт қўйилди
Новосибирскда номаълум шахслар Украинага қарши урушга сафарбар этилганлар учун ёрдам йиғаётган муассасага деразани синдириб, ёнаётган мато ташладилар. Бу марказга ўт қўйишга иккинчи уринишдир, деб хабар берилган Telegram’да.
Новосибирскда сафарбар қилинганларга ёрдам йиғиш пункти ёниб кетди. Жамоат бирлашмалари ресурс марказидаги ёнғин 6 март, душанбага ўтар кечаси ўт қўйиш натижасида содир бўлган, деб хабар бермоқда «На ОбьГЭСе (Новосибирск)» Telegram-канали. Унинг маълумотларига кўра, номаълум шахслар марказнинг музей хонасига ойнани синдириб, ёнаётган мато ташлаган, шундан сўнг сигнал чалиниб, қўриқчилар ёнғинни ўчиришган.
Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. «НДН.Инфо» нашри шаҳар кенгаши депутати Светлана Каверзинага таяниб, ўз навбатида, ёнғин факти бўйича жиноий иш қўзғатилганини қайд этди.
«Яқинда ресурс марказида гуманитар ёрдам йиғилди ва фаоллар сафарбар қилинганлар учун камуфляж тўрларини тўқишаётган эди», деб ёзади «На ОбьГЭСе (Новосибирск)» канали. Шунингдек, у худди шу марказга ўт қўйишга уриниш тахминан бир ҳафта олдин ҳам кузатилганини, бироқ муваффақиятсиз бўлганини эслайди.
Сўнгги ойларда Россияда Украинага қарши урушга сафарбарлик фонида ҳарбий рўйхатга олиш ва комиссарлик бинолари бир неча бор ёқиб юборилди, бунинг натижасида жиноий ишлар қўзғатилди. Январь ойи охирида Марказий округ ҳарбий суди ана шундай ишлардан бири бўйича қарор чиқарди ва Владислав Борисенкони Нижневартовскдаги ҳарбий комиссарликка ўт қўйгани учун теракт содир этганликда айблаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025