Ўзбекистон | 09:08 / 06.03.2023
8559
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишган

2022 йилда Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 9 703 кишини ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сонида Тошкент вилояти етакчилик қилмоқда – 7 114 киши.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Қашқадарё вилояти – 403 киши; 
  • Самарқанд вилояти – 307 киши; 
  • Бухоро вилояти – 257 киши; 
  • Хоразм вилояти – 256 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 235 киши; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 198 киши; 
  • Фарғона вилояти – 192 киши; 
  • Жиззах вилояти – 176 киши;
  • Андижон вилояти – 171 киши; 
  • Навоий вилояти – 159 киши; 
  • Сирдарё вилояти – 148 киши; 
  • Наманган вилояти – 87 киши.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 45 689 кишини ташкил этган. 

Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан Тошкентга энг кўп аҳоли кўчиб келган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид