Самарқандда фуқародан 5 минг доллар талаб қилган собиқ ИИБ ходими қўлга олинди
Собиқ ходим фуқарони қўрқитиб, унинг ишини ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, 5 000 доллар сўраган ва пулларни олаётганида ушланган.
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро вилоят ИИБга мурожаат қилиб, ўзига нисбатан товламачилик қилмоқчи бўлган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 7-сонли ИИБга мурожаат қилиб борган вақтида, у ерда нотаниш бир кимса ўзининг ИИВда ишлашини айтиб, нима сабабдан у ерга келганини сўраб билган.
Сўнг фуқарони қўрқитиб, ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 5 000 доллар талаб қилган. Фуқаро ўша кимса билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни телефонига ёзиб олган ва уни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларига топширган.
Фуқаронинг аризасига асосан 2023 йил 2 март куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда ўзини ички ишлар ходими деб таништирган шахс фуқародан 5 000 долларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда у 1992 йил Паст Дарғом туманида туғилгани, муқаддам ички ишлар органларида ишлаб кейин бўшагани ва бугун вақтинча ишсиз экани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024