Бахмутда қолаётган украин аскарлари, Купянскда яна эвакуация. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 378-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Кремль 2022 йил 26 сентябрида «Шимолий оқим»да рўй берган портлашлар бўйича Ғарб нашрларида пайдо бўлган хабарларни «мувофиқлаштирилган ташлама» деб атади. АҚШ разведкаси ҳисоблашича, газ қувурига ҳужум ортида «украинпараст гуруҳ» турган бўлиши мумкин. Украина мудофаа вазири Олексий Резников Киев диверсияга алоқадорлигини рад этди.
- Америка Урушларни ўрганиш институти таҳлилчилари Россия қўшини Бахмутнинг шарқий қисмини эгаллаганини тахмин қилмоқда. Евгений Пригожин ҳам шаҳарнинг бу қисми «Вагнер» ёлланма жангчилари тоомонидан эгалланганини айтди. Украина томони бу баёнот юзасидан изоҳ бермади.
- НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Бахмут яқин кунларда РФ назоратига ўтиши мумкинлигини истисно этмаяпти, аммо, унинг сўзларига кўра, бу урушнинг боришига таъсир кўрсата олмайди.
- АҚШ Давлат департаменти украиналик ҳарбий хизматчи отиб ташлангани акс этган видеони «варварлик» деб атади. Ўлими олдидан «Слава Украине» сўзларини айтишга улгурган аскар видеоси ижтимоий тармоқларда 6 март куни тарқалганди. Роликда уни автоматдан сидирғасига ўққа тутишганини кўриш мумкин. Бу воқеа қачон ва қаерда рўй бергани ҳамда ким томонидан тасвирга олингани маълум эмас.
- Sky News хабар беришича, Эрон Россияга миллионлаб ўқ-дорилар ва юз минглаб снарядларни яширинча етказиб берган.
- Киевда Володимир Зеленский ва БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлиб ўтди. Улар буғдой келишувини узайтириш, украин болаларининг Россия ҳудудига депортация қилингани, РФ армиясининг ҳарбий жиноятлари бўйича махсус трибунал ташкил этишни ҳамда Украинадаги атом станциялар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишган.
Купянскдан эвакуация
Купянск — Харкив областида, Луҳанск области билан чегарага яқин жойлашган шаҳар. Бу йирик темирйўл тугуни бўлиб, ўз ўзидан Россия қўшини учун стратегик муҳим нуқта ҳисобланади: шаҳар оккупация остида бўлганида — 2022 йил 27 февралидан 10 сентябрга қадар муддатда, — РФ армияси таъминот линияларидан бири Купянск орқали ўтарди.
2022 йил кузидаги қарши ҳужум давомида украин ҳарбийлари Купянскни озод этганидан кейин Россия қўшини ушбу шаҳарни мунтазам равишда ўққа тута бошлади. Украина қуролли кучлари шарқий гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда россияликлар Купянск-Лиман йўналишида ҳам фаоллашган. Шу туфайли шаҳардан тинч аҳолини эвакуация қилиш бошланган.
Киевда 8 март куни муносабати билан ташкиллаштирилган гул бозори
Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари
8 март тонгида «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Донецк областидаги Бахмут шаҳрининг шарқий қисми эгаллангани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботида ҳам келтирилган. Аммо ISW экспертлари ҳамон Бахмутнинг тактик эгалланиши Россияга оператив натижалар келтирмайди деган фикрда. Улар РФ армиясининг Украина шарқидаги юриши «кульминацияга етиши», шундан кейин россияликлар муваффақиятни ривожлантира олмаслигини айтишмоқда.
Қуршов хавфига қарамай, Украина қўшини Бахмут мудофаасини тутиб туришда давом этмоқда. Қуйида Бахмут ва қўшни Часив Яр атрофидаги позицияларда кузатилаётган вазият акс этган суратлар.
Изюмдаги ҳоспитал
Изюм Харкивдан 120 километр жануби-шарқда, Донецк области билан чегарага яқин жойлашган. Россия армияси шаҳардан 2022 йил 10 сентябрида чекинганди. Украина қуролли кучлари Изюмга кирганида, бу ерда электр ва ичимлик суви таъминоти йўқ эди, аммо вақт ўтиб коммуникациянинг бир қисмини тиклашга муваффақ бўлинди. Қуйида маҳаллий ҳоспиталдаги шифокорлар қандай ишлаётган акс этган суратлар.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024