Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метрополитенининг 7-бекати вақтинча ёпилади
«Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
Тошкент метрополитенининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан Қўйлиқ деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланмоқда.
Шу муносабат билан метрополитеннинг 7-бекати (Қўйлиқ) жорий йилнинг 11 март кунидан 18 март кунига қадар метро йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди.
«Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун 6- ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.