Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Россиянинг Украинадаги жиноятлари ҳақидаги маълумотлар берилишига қарши чиқди
АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳаагадаги судга Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилишда ёрдам беришни истамаяпти. Улар америкаликларни жавобгарликка тортадиган прецедент юзага келишидан хавотирда, деб ёзади The New York Times.
Пентагон АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга (ХЖС) Америка разведкасидан олинган Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятлари фактларини тасдиқловчи маълумотларини топширганига қарши. 8 март, чоршанба куни The New York Times (NYT) нашри Оқ уйнинг амалдаги ва собиқ ходимларига таяниб хабар беришича, АҚШ ҳарбийлари бу ХЖСга америкаликларни жавобгарликка тортиш имконини берувчи прецедент яратишидан ташвишланмоқда.
Нашр суҳбатдошларига кўра, АҚШ маъмуриятининг қолган қисми, жумладан, разведка идоралари, Давлат департаменти ва Адлия вазирлиги тегишли маълумотларни Ҳаага судига тақдим этиш тарафдори. NYT маълумотларига кўра, 3 февраль куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ушбу масала бўйича келишувга эришиш учун вазирлар йиғилишини ўтказган, бироқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва бир қатор ҳарбий раҳбарлар ўша йиғилишда маълумотларнинг Ҳаагага берилишига қарши чиқишган.
Манбаларга кўра, президент Байден ҳали АҚШнинг Халқаро жиноий суд билан ҳамкорлиги бўйича якуний қарорга келгани йўқ.
Тегишли маълумотлар Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон томонидан бир йил аввал бошланган терговга ёрдам бериши мумкин. The New York Times нашрининг ёзишича, Америка разведкаси томонидан тўпланган маълумотлар Россия раҳбариятининг фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш ва босиб олинган Украина ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран олиб кетиш қарорлари ҳақидаги материалларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025