Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Беларус билан чегарада танкка қарши қурилмалар ўрнатяпти
Полша Беларус билан чегарасини танкка қарши махсус қурилмаларни ўрнатиш орқали мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда Twitter микроблогида мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилди.
У февраль ойида Калининград вилояти билан чегарада шундай тўсиқлар ўрнатилганини эслатди. Блашчак Россия ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлашни «мудофаа ва тийиб туриш стратегиясининг бир қисми» деб атади.
Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда CNN телеканалига берган интервьюсида Варшава Киевга мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланишда бўлган бир қанча МиГ-29 қирувчи самолётларини жўнатмоқчи эканини айтганди.
«Биз бу қирувчи самолётларни топширишга тайёрмиз ва ишончим комилки, Украина улардан дарҳол фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлади», — дея унинг сўзлари инглиз тилига таржима қилинган.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025