Самарқандда Nexia-3 янги қурилаётган бино чуқурига тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган. Машина шикастланган.
Самарқанд шаҳар Садриддин Айний кўчасида 20 ёшли ҳайдовчи Nexia-3 билан ҳаракатланиб бораётиб бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўлнинг ўнг томонида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг очиқ турган ертўласига тушиб кетган.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича ҳодиса 2023 йил 7 март куни соат 21:40 ларда содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган. Шифокорлар ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шикастланган машина автокран ёрдамида чуқурдан чиқариб олинган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
13:19 / 13.11.2024
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
19:07 / 12.11.2024