Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарини лавозимига қайта сайлангани билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 14-чақириқ биринчи сессиясида олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлат раҳбарининг қутловида сўнгги йилларда Хитой Си Цзиньпин раҳбарлигида барча соҳа ва тармоқларда мисли кўрилмаган натижаларга эришгани, илмий-технологик, инновацион ва ижтимоий ривожланишда улкан ютуқларни қўлга киритгани алоҳида таъкидланган.
Халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янги - ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтаришга ХХР раисининг қўшган улкан шахсий ҳиссаси қайд этилган.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлиги бундан кейин ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида жадал ривожланиб боришига ишонч билдирилган.
Ўзбекистон президенти Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, масъулиятли фаолиятида зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025