Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядан келган 11 ёшли қочқин Германия миллий шахмат жамоасига чақирилди
Бундай ёшдаги шахматчи Германия миллий жамоаси сафида илк бор ўйнайди. 11 ёшли бола беш йил аввал Суриядан Германияга келган.
11 ёшли Ҳусайн Бесу тез орада Германия миллий жамоасида дебют қилади. Рур вилоятида яшовчи мактаб ўқувчиси апрель ойида халқаро чемпионат бўлиб ўтадиган Хорватияда шахмат тахтасига ўтиради. The Mitropa Cup - ҳар йили ўтказиладиган жамоавий турнир бўлиб, унда Марказий Европа миллий жамоалари ўзаро баҳслашади. Биринчи турнир 1976 йилда Инсбрукда ўтказилган. Ҳусайн Германия миллий жамоасида ўйнаган энг ёш шахматчига айланади. Немис ОАВга берган интервьюсида унинг устози ва ёш шахматчиларнинг мураббийи Бернд Фёклер болакай ажойиб натижалар кўрсатганини таъкидлади.
12 ёшгача бўлган шахматчиларнинг жаҳон рейтингида Ҳусайн айни дамда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Германия миллий жамоасига номзод бўлиш - ёш спортчи учун жиддий чақириқ. Беш йил олдин бола Германияга қочқин сифатида келган. Ўз ватанида у отаси ва бобосининг шахмат ўйнашини томоша қилишни яхши кўрган. Бола мактабгача бўлган ёшидаёқ ўйинга қизиққан.
Ёш бўлишига қарамай, Ҳусайн аллақачон «гроссмейстер»га айлангани айтилади: шахмат тахтасида унга тенг келадигани йўқ. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, Германия миллий жамоасининг жамоавий турнирда ғалаба қозониш имконияти унчалик кўп эмас: тақвимдаги ноқулайлик туфайли кўплаб етакчи шахматчилар Хорватиядаги мусобақаларда қатнаша олмайди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди
09:10 / 24.02.2025