Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Австрия ва Германияга мигрантларни тайёрлаш ва ишга жўнатиш маркази ташкил этилади
Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Австриянинг eee Austria компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Унда “Мономарказларни модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ва Австрия меҳнат бозори учун меҳнат муҳожирларини тайёрлашда касб-ҳунар таълими дастурларини изчил татбиқ этиш” бўйича лойиҳани амалга оширишнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида томонлар Австрия ҳамда Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашишлари учун Австрия андозаларига мувофиқ меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тузиш имкониятини кўриб чиқди.
Онлайн учрашув давомида Ўзбекистон томонидан Марказда тегишли таълимни олганларидан сўнг Республика фуқароларининг Австрия меҳнат бозорида уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа доирасида Австриянинг етакчи институтлари билан яқин илмий ва амалий алоқаларни ўрнатиш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
11:05 / 07.05.2025