Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат ялпи мажлисида Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади
Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 14 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати биносида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Конституциявий суди томонидан 2023 йил 13 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон референдумини ўтказиш ҳақида”ги 3017-IV-сон қарори бўйича уни Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Конституциясининг 78-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ва Конституциявий суднинг 2023 йил 13 мартдаги қарорларини инобатга олиб, “Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масала Олий Мажлис Сенатида ҳам кўриб чиқилиши керак.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатининг 2023 йил 14 март куни бўлиб ўтадиган ўттиз саккизинчи ялпи мажлисида ушбу масала муҳокама қилинади. Ялпи мажлисда сенаторлар, Ҳукумат аъзолари, давлат органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Ялпи мажлис O'zbekiston 24, O'zbekiston телерадиоканаллари, Uzreport телеканали ҳамда Сенатнинг YouTubе тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан тўғри ёритиб борилади.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025