Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея стратегик бошқариладиган ракеталарни синовдан ўтказди
Шимолий Корея ядровий тийиб туриш доирасида янги ракета синови ўтказганини эълон қилди. Синовлар АҚШ ва Жанубий Кореянинг сўнгги беш йилдаги энг йирик қўшма ҳарбий машғулотлари бошланишига тўғри келди.
Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореянинг янги қўшма машғулотлари олдидан ҳарбий қудратини намойиш этди. 12 март, якшанба куни КХДР армияси сувости кемасидан очиқ денгиз йўналиши бўйича иккита стратегик бошқариладиган ракеталарни учирди.
КМТА агентлиги томонидан эълон қилинган расмий баёнотда айтилишича, сувости кемаси Кёнгпо кўрфази сувларига иккита стратегик қанотли ракетани учирди, улар «Япон денгизи устидан маълум 8 шаклли траектория бўйлаб учиб, тахминан 1500 км масофани босиб ўтди ва нишонга тегди».
Жанубий Корея КХДРда сувости кемасидан ракеталар учирилганини тасдиқлади, бироқ гап қайси ракеталар ҳақида кетаётганини аниқлаштирмади. КХДРда ракета синовлари БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тақиқланган. Жанубий Корея узоқ вақтдан бери шимолдан эҳтимолий ҳужумни кутмоқда. Ўтган йили икки Корея давлати ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашди. Шимолий Кореяда халқаро тақиқларга қарамай, ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин бўлган баллистик ракеталарнинг учирилиши тез-тез содир бўляпти.
КХДРда янги ракета синовлари Жанубий Корея ва АҚШнинг сўнгги беш йилдаги энг йирик қўшма ҳарбий машғулотлари бошланишидан бир неча соат олдин ўтказилди. Warrior Schield шартли номини олган манёврлар КХДР томонидан тажовуз кучайганлиги сабабли ўзгарган вазият фонида ўтказилмоқда, дейилади расмий баёнотда. Пхенян бу машқларга уруш эълон қилгандек муносабатда бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Жанубий Кореяда 28,5 минг америкалик аскар жойлаштирилган.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025