Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:58 / 14.03.2023
7416
1 дақиқада ўқилади
Давлат мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олганлар унинг тўланган қисмидан фойдаланиши мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:
- давлат активларини E-auksion электрон платформасига чиқарилганда ва уларни баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилганда, баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талабини бекор қилиш;
- давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўланган қисмига давлат активидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш;
- савдоларда давлат активини сотиб олишга 2 ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш (Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссия томонидан белгиланадиган механизмларга асосан).
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025