Ўзбекистон | 14:12 / 16.03.2023
18495
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш бошланди

Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларни режали тартибда навбатдаги ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда режали тартибда навбатдаги ёқиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Сурхондарё вилояти ҳокимлиги аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи хабарлар тарқатмасликка чақирди.

Маълум қилинишича, икки давлат чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда навбатдаги ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган.

«Ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилиб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Мавзуга оид