Яна «лотерея» ва яна ғалаба. Отабекнинг сэйвлари Ўзбекистон ёшлар жамоасини финалга олиб чиқди (фоторепортаж)
Ўзбекистонда ўтаётган U-20 Осиё Кубогида финалчилар аниқланди.
Иккинчи яримфиналда мезбонлар турнирнинг асосий фаворитларидан бири Жанубий Корея ёшлари билан рўбарў келиб, бутун ўйин давомида рақибдан кўра кўпроқ хавфли вазиятлар яратишди.
Беллашув бошида асосий ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов жароҳат олиб майдонни тарк этганига қарамай, Равшан Ҳайдаров жамоаси тушкунликка тушмади ва минглаб мухлислар қаршисида олға боришда давом этди. Аммо ҳужумларга нуқта қўйишда совуққонлик етишмади. Натижада 1/4 финалдаги Австралия билан бўлгани каби ғолиб яна пенальтилар сериясида аниқланди ва дарвозабон Отабек Боймуродов рақибларнинг 3та зарбасини қайтариб, қаҳрамонга айланган ҳолда Ўзбекистонни финалга олиб чиқди.
Ўзбекистон 18 март куни қитъа чемпионлиги учун финалда Эрон ва Японияни доғда қолдирган ҳолда ҳал қилувчи ўйинга етиб келган Ироққа қарши майдонга тушади. Эътиборлиси, жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келган ва унда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонганди.
«Бунёдкор»даги мухлислар яна 120 дақиқа футбол кўрган ва ўзбекистонлик ёшлар яна бир бор матонат кўрсатган ўйиндан олинган сара фотосуратларни томоша қилинг.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024