Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳам «Конституция ўзимизники» тарғибот тадбири ўтказилди
2,5 минг нафар фаол ёшлар қатнашган тадбирда республикада таниқли бўлган шахслар иштирок этиб, фарғоналикларни референдумда фаол бўлишга чақирди.
Фарғона давлат университети биносида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Тадбирда Фарғона вилоятидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Элеонора Дадажонова, «Murad Buildings» бренди асосчиси Мурод Назаров, Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ва 2,5 мингдан зиёд вилоятнинг иқтидорли ва фаол ёшлари иштирок этди.


















Олдинроқ шундай тадбир Андижон вилоятида ҳам ўтказилганди. Унда Озодбек Назарбеков, Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов, “Андижон музқаймоқлари” бренди эгаси, тадбиркор Ҳикмат Мадраҳимов ҳамда бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаров иштирок этганди.
Бу каби тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025