Бахмут учун жанглар, Донбассдан эвакуация. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 391-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Си Жинпинг ва Владимир Путин Кремлда музокаралар ўтказишди. Учрашув якунларига кўра Россия ва Хитой раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида икки ҳужжат имзолашди — иқтисодий ҳамкорлик режалари тўғрисида ва ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида баёнотлар.
- «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Олег Орловга Россия армиясини такроран «обрўсизлантириш» бўйича жиноий иш очилди — бу унинг ходимлари ва ташкилотнинг Москвадаги офисида ўтказилган тинтувдан кейин рўй берди.
- Япония бош вазири Фумио Кисида Украинага ташрифи вақтида мамлакат инфратузилмаларини тиклаш ва ҳужумкор бўлмаган қуроллар учун 500 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
- Украина хавфсизлик хизмати россиялик блогер Артемий Лебедевни урушни оқлашда айблади.
- The New York Times маълумотига кўра, урушнинг бир йили давомида Хитой компаниялари Россияга 12 миллион долларлик дронлар ва улар учун бутловчи қисмлар сотган.
- Буюк Британия Украинага бойитилмаган уранли снарядларини етказиб беришини эълон қилди. Путиннинг сўзларига кўра, бундай қуроллар етказиб берилган тақдирда Москва «ядровий компонентли қурол» қўлланишига «жавоб қайтариш»га мажбур бўлади.
Мариуполдаги драма театри
Мариуполдаги драма театри кенг кўламли уруш рамзларидан бирига айланган. Россия қўшини бу бинога 2022 йил 16 мартида зарба берганди — бу вақтда театрда мингга яқин тинч аҳоли вакиллари, жумладан аёллар ва болалар бошпана топган, унинг олдидаги майдонга эса катта қилиб «Дети» (Болалар) ёзуви битилганди. Мариупол шаҳар кенгаши шу куни қарийб 300 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини хабар қилган. Associated Press агентлиги ўз ҳисоб-китобларига таянган ҳолда қурбонлар сони 600 нафаргача бўлиши мумкинлигини ёзган. Amnesty International ҳужум оқибатида 12 кишининг ўлими тасдиқлангани, «ҳақиқий рақамлар катта эҳтимол билан бундан катталиги»ни маълум қилган. 2022 йил декабр ойи охирида Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченко россияликлар театр биносини снос қилишганини хабар қилди. Қуйидаги суратда бу жой ҳозирда қандай кўриниши акс этган.
Бахмут учун жанг
21 март куни Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Олександр Сирский Россия қўшини Бахмут чеккаларидан шаҳар марказига кириб келишга уринаётганини хабар қилди. Аммо украин ҳарбийлари мудофаани ушлаб туришда давом этмоқда. Сирскийнинг сўзларига кўра, Донецк областида бутун фронт чизиғи бўйлаб шиддатли жанглар давом этмоқда. Россия томони Бахмут йўналишидаги вазият бўйича изоҳ бермаган.
Россия юриши фонида Донбассдан эвакуация
Ҳалок бўлган аскарларни хотирлаётган Зеленский
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024