Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Халқаро жиноят судининг ваколатхонаси очилади
Ваколатхона Украинага қарши содир этилган халқаро жиноятларни тергов қилади.
Украина бош прокурори Андрей Костин Ҳаага шаҳрида Украинада Халқаро жиноят суди (ХЖС) ваколатхонасини очиш ҳақидаги келишувни имзолади. Битим ХЖС котиби Питер Люис билан имзоланди.
Костин ҳужжатнинг имзоланишини халқаро жиноятлар учун тўлиқ жавобгарликни таъминлаш йўлидаги навбатдаги қадам деб атади.
«Бу фақат бошланиши, лекин яхши бошланиш. Ишончим комилки, Украинага қарши содир этилган халқаро жиноятлар учун барча айбдорлар жавобгарликка тортилмагунча, биз тўхтаб қолмаймиз. Шу жумладан, Россия жиноий тузумининг олий ҳарбий-сиёсий раҳбарияти ҳам», деди у.
Бош прокурорнинг таъкидлашича, ХЖС ва ХЖС прокурори Карим Хон одил судловни таъминлаш учун тинимсиз ҳаракат қилади.
«Биз Россиянинг Украинага қарши жиноятларини тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз. Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз янада адолатли дунёни ривожлантиришга ёрдам беришига қатъий ишонаман», деди Костин.
Аввалроқ Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва Болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. Улар украиналик болаларни ноқонуний равишда мажбуран депортация этишда гумон қилинмоқда, бу ҳарбий жиноят ҳисобланади.
Улар Рим статутини ратификация қилган давлатлар ҳудудида ҳибсга олиниши мумкин, ҳозирда бундай давлатлар сони 123 та. Бир қанча давлатлар, жумладан Россия ҳам ХЖС юрисдикциясини тан олмайди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025