Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирилаётган шахс Швециядан экстрадиция қилинди
Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан Швециядан халқаро қидирувда бўлган шахсни экстрадиция қилиш биринчи марта амалга оширилди.
Тошкент ва Стокҳолм Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ҳамда Лион шаҳрида ўтказилган Миллий марказий бюролар раҳбарларининг йиллик конференция давомидаги учрашувлар натижасида Швециядан биринчи марта қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қидирилаётган шахс ноқонуний бойиш мақсадида бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, пухта ўйланган режага мувофиқ, тегишли ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали кўчмас мулкни сотиш билан шуғулланган ва ўзининг ушбу ҳаракатлари орқали катта моддий зарар етказган.
Олинган маълумотларга кўра, у Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида яширинган, аммо тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс Швеция ҳудудида аниқланган ва ҳибсга олинган.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилганидан сўнг ушбу шахс Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.
Мавзуга оид
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025