Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондан 13 бош олмахонни олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди
У олмахонларни қафасга жойлаб, рюкзак ичига яширган.
27 март куни Қирғизистоннинг «Дўстук-Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти чегарачилари олмахонларни ноқонуний олиб ўтаётган шахсни тўхтатиб қолишди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига таяниб Kaktus.media хабар берди.
Қайд қилинишича, чегара назорати вақтида отряд Қирғизистондан Ўзбекистонга 13 бош олмахонни олиб ўтмоқчи бўлган шуахсни ушлаган. У 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
Олмахонлар қафасга солиниб, учта рюкзакка жойланган ва шахсий нарсалар билан ёпиб қўйилган. Ўзбекистон фуқаросида уларни олиб чиқиш учун рухсатнома бўлмаган.
«Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, фуқаро ва унда аниқланган кемирувчилар қўшимча текширув ўтказиш учун тегишли идора ходимларига топширилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025