Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда хонадонда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши – эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси вафот этди. Портлаш хонадон эгасининг иситиш печини нотўғри ўт олдириши оқибатида келиб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Мадраса маҳалласида яшаган бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлгани тўғрисида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
2023 йил 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани, Мадраса маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини ўт олдирганидан қисқа муддатли чақнаш келиб чиққан.
Оқибатда, А.Р, унинг турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А. 50-60 фоиз куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
2023 йил 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А. РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.
2023 йил 27 март куни А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:54 / 11.05.2025
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
18:22 / 08.05.2025
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
00:27 / 01.05.2025
Самарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ бута ва дарахтлар ёниб кетди
08:57 / 24.02.2025