ХОҚ позициясига қарши: World Athletics Россия спортчиларини мусобақаларга киритмайди
Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics, WA) Халқаро олимпия қўмитаси Ижроия қўмитаси тавсиясига қарамай, Россия ва Беларус спортчиларининг мусобақага киришига йўл қўймаслик позициясига амал қилади.
«WA позицияси ўзгармади», дея маълум қилди ассоциация. «ХОҚ таъкидлаганидек, мусобақаларда иштирок этишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро федерациялар ваколатига киради», — дейилади хабарда.
Европа енгил атлетика ассоциацияси (EAA) бу спортчиларни четлаштириш қилиш тарафдори бўлиб турибди. Германия енгил атлетика ассоциацияси (DLV) ҳам худди шундай йўналишга амал қилади.
«Халқаро олимпия қўмитасининг россиялик ва беларуслик спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши бўйича тавсияларидан кейин ҳам биз аввалги позицияда қоламиз», — деди DLV бошқаруви раиси Идрисс Гоншчинска.
Унинг сўзларига кўра, DLV Россия Украинага қарши уруш олиб бораётган бир пайтда Парижда 2024 йилда бўлиб ўтадиган олимпиадада бу икки давлат спортчилари иштирок этишини тасаввур қила олмайди.
28 март куни ХОҚ Ижроия қўмитаси халқаро федерацияларга урушни нейтрал спортчилар сифатида қўллаб-қувватламаган россиялик спортчиларга мусобақаларда қатнашишга рухсат беришни тавсия қилди. Мусобақага киритиш бўйича тавсия фақат индивидуал спорт мусобақалари иштирокчиларига тегишли.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024