Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW: Чақирув Россиянинг Украинадаги кучларини тўлдиришига тўсқинлик қилиши мумкин
Америка урушни ўрганиш институти (ISW) навбатдаги шарҳига кўра, Россияда 1 апрелдан бошлаб баҳорги чақирув Москванинг Украинада жанг қилаётган бўлинмаларни тўлдиришига тўсқинлик қилиши мумкин.
ISW экспертларининг фикрича, бу чақирилувчилар катта эҳтимол билан Украинага юборилмайди, бироқ уларга Россия Мудофаа вазирлиги ресурсларини сарфлаш керак бўлади, бу эса «Кремлни захирадаги аскарлар ва кўнгиллиларни тайёрлаш имкониятидан маҳрум қилади».
Россия ҳукумати ҳарбий хизматни тугатаётган ва маълум даражада жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёр бўлган баъзи аскарларни шартномалар имзолашга кўндириш ёки мажбурлаш орқали урушга қўшимча кучларни жалб қилишга уриниши мумкин, аммо бундай уриниш кутилган натижани бериши даргумон, деб ҳисоблайди ISW.
Аввалроқ Россия президенти баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Фармонда қайд этилишича, бутун Россия бўйлаб баҳорги чақирув доирасида ҳарбий комиссарлар камида 147 минг россияликни армияга ёллаши керак.
Путин 2022 йил баҳорида 134,5 минг фуқарони ҳарбий хизматга чақирган эди. 2022 йил кузида эса 120 минг фуқаро ҳарбий хизматга чақирилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025