Ўзбекистон | 10:27 / 31.03.2023
6740
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари билан ҳамкорликда пилла етиштирилади

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида меморандум имзоланди.

Фото: Kun.uz

Меморандум доирасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни қўлда ипак ва жун гилам ҳамда ипак мато тўқиш йўналиши бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларга шартнома асосида дастгоҳлар етказиб бериш режалаштирилган.

Пиллачилик корхоналари ва жазони ижро этиш колониялари ўртасида пилла етиштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Давлат раҳбарининг жорий йил 24 февралдаги «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида жорий йилги баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошлаб, тажриба тариқасида пиллачилик кластерлари ҳамда Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасалари ўртасида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид