Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Centrum Air авиакомпанияси Жидда шаҳрига авиапарвозларни амалга оширади
Centrum Air авиакомпанияси халқаро йўналишда авиарейсларни йўлга қўйди. Илк парвоз Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига амалга оширилди. 8 апрелдан Ўзбекистондан Жиддага ҳар куни парвоз қилиш мумкин.
Ўзбекистонда лоукостер форматида иш бошлаган авиакомпаниялар қатори кенгаймоқда. Яқинда иш бошлаган Centrum Air авиакомпанияси бир кунлик акция доирасида Термиз-Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархини 85 минг сўм қилиб белгилагани кўпчиликда қизиқиш уйғотган эди.


Тошкент аэропортида Centrum Air авиакомпанияси ўзининг биринчи халқаро рейсини амалга ошираётганининг гувоҳи бўлдик. Илк рейс Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига бўлаётган экан. Компания мутасаддиларининг маълум қилишича, 8 апрелдан бошлаб бу рейс ҳар куни амалга оширилади. Йўловчилар бир кун Тошкентдан, бир кун Намангандан Жиддага учишлари мумкин.


188 нафар йўловчига мўлжалланган Boeing 737 самолётлари ҳеч қандай транзитларсиз тўғридан тўғри Жидда аэропортига қўнади.


Ўзбекистоннинг 12 та вилоятига авиақатновларни йўлга қўйган Centrum Air байрамлар арафасида ўзбекистонликларни арзон авиачипталар акцияси билан мамнун қилишни режалаштирган. Бу билан йўловчиларда авиақатновлардан фойдаланишга иштиёқни янада ошириш кўзда тутилган.

Тел: +998-55-518-88-88
Сайт: www.centrum-air.com
Web: https://centrum-air.com/index.html
Telegram: https://t.me/centrumair
Instagram: centrumair
Facebook: Centrum AIR
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:37 / 01.02.2025
Мадина—Фарғона рейси бўйича учган самолёт Туркманистонда фавқулодда қўнишни амалга оширди
11:01 / 29.12.2023
«Centrum Air» авиакомпанияси Мадинага рейсларни йўлга қўйди
14:03 / 22.08.2023
Тошкент – Доҳа йўналишида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
10:54 / 06.06.2023