Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада 22 киши ноқонуний қурол сотиш билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди
Гумонланувчилар махсус қуролларни Туркияда сотиб олиб, қонуний йўл билан Европа Иттифоқига олиб кирган ва ўқотар қуролларга айлантирган.
Европанинг 31 мамлакати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокида Руминия ва Болгария бошчилигидаги полиция операцияси доирасида 2023 йил февралида ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдосида гумон қилинган 22 киши ҳибсга олинган, деб маълум қилди Европа Иттифоқи полиция хизмати Европол 3 апрел, душанба куни.
Полиция жами 143 та тинтув ўтказди, 129 та ўқотар қурол, 1492 та махсус қурол, 24 000 дан ортиқ ўқ-дорилар, 6 та граната, 276 кг динамит ва 21 кгдан ортиқ порох мусодара қилди, дея хабар беради Европол.
Аксарият ҳолларда гумонланувчилар махсус ва ўқотар бўлмаган қуролларни Туркияда сотиб олган, шундан сўнг уларни Европа Иттифоқига олиб кирган ҳамда қонуний равишда Болгария ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида сотувга қўйган. Кейин сотиб олинган махсус қуроллар жанговар қуролларга айлантирилган ва ноқонуний каналлар орқали тарқатилган, дея схемани тасвирлайди Европол. Полиция операцияси шу йилнинг феврал ойида гумондорларни ҳибсга олиш билан якунланди.
Июл ойида Европол жиноий гуруҳлар Украинадан Европа Иттифоқига «катта миқдорда ўқотар қурол ва ўқ-дориларни» контрабанда йўли билан олиб кириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Европол Украинани ўқотар қуроллар билан тарк этишга уриниш ҳолатлари ҳақида хабар берди. Полиция хизмати Украинанинг Европа Иттифоқи билан чегарасида контрабанда учун яширин жойлар ташкил этилганини ҳам тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
13:37 / 17.05.2025