Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядан қурол экспорти: 90 фоиз техника Украина ва ҳамкор давлатларга кетяпти
Биринчи чоракда немис қуролларининг энг йирик харидорлари ўнталигига Венгрия, Украина, Англия, АҚШ ва Франция кирди. Германия Иқтисодиёт вазирлиги статистикаси Киевга текин ҳарбий ёрдамни ҳисобга олмайди.
Жорий йил биринчи чорагида Германия ҳукумати умумий қиймати 2,4 миллиард евролик немис қуроллари ва ҳарбий техникаларини экспорт қилиш учун рухсатномалар берди. Бу ўтган йил шу даврига нисбатан камроқ, ўшанда умумий сумма 2,88 миллиардни ташкил қилган. Бундай маълумотлар 4 апрел куни Германия ҳарбий-саноат мажмуаси маҳсулотларини дунё бўйлаб етказиб беришни ҳисобга олувчи ва назорат қилувчи Германия Иқтисодиёт вазирлиги томонидан маълум қилинди.
Германия Иқтисодиёт вазирлиги таъкидлашича, биринчи чоракда немис ҳарбий экспортидаги асосий улуш (2,4 миллиарддан 2,18 миллиард) «Россиянинг халқаро ҳуқуққа зид агрессив урушидан ўзини ҳимоя қилиши учун ҳамкор мамлакатларга ва Украинага етказиб бериш ҳиссасига тўғри келди».
Германия ҳукумати томонидан Францияга рухсат этилган немис ҳарбий экспорти ҳажми 121 миллион еврони, АҚШга - 132 миллион еврони, Буюк Британияга - 165 миллион еврони ташкил этди. Биринчи чоракда Венгрия немис саноат комплекси маҳсулотларининг энг йирик харидори бўлди - 765 млн. Бу Украинага рухсат берилган таъминот ҳажми миқдоридан анча кўп (497 млн).
Аслида, Германиянинг Украинага ҳарбий таъминоти ҳажми анча катта, чунки, масалан, Бундесвер арсеналларидан баъзи ҳарбий техника Украина Қуролли кучларига беғараз тарзда ўтказилади.
Мавзуга оид
13:37 / 17.05.2025
Украина хориждан қурол харидларида 770 млн йўқотди
18:28 / 15.05.2025
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
10:19 / 17.04.2025
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган
11:50 / 15.04.2025