Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Швейцария Конфедерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенскийни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швейцария муносабатларини томонларни қизиқтирган соҳаларда янада ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Музокараларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвалига, хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025