Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида 104 давлат спортчилари қатнашади
Турнир мукофот жамғармаси 5,2 млн долларга тенг.
Ўзбекистонда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 104 давлат вакиллари рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) хабар берди.
13 та вазн тоифасида жами 640 нафар спортчи иштирок этиш учун ариза топширган бўлса, рўйхатга олиш 14 апрелга қадар узайтирилди.
Турнирнинг соврин жамғармаси икки баробарга кўпаяди - 5,2 миллион АҚШ доллари. Ғолибларнинг ҳар бири 200 минг доллар, кумуш медаль соҳиблари 100 минг ва бронза медали соҳиблари 50 минг доллар олади.
Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими 30 апрель куни бўлиб ўтади, финал баҳслари 14 майга белгиланган.
Мусобақада россиялик ва беларуслик боксчилар ўз байроғи ва мадҳияси билан иштирок этади. Шу туфайли, бир қатор мамлакатлар федерациялари жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортган.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025