Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қамбар Ота-1» ГЭС қурилиши бўйича муаммолар санаб ўтилди
Қирғизистонда қурилиши режалаштирилган ГЭС лойиҳасида Ўзбекистон ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Марказий Осиё мамлакатлари минтақада энергия балансига эришиш учун режаларни мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда қирғизистонлик иқтисодчи Кубат Раҳимов сўзларини Kaktus.media келтирди.
Раҳимов Марказий Осиёда ягона энергия бозорини яратиш бўйича режалар қанчалик долзарб эканини баҳолашга чақирди.
«Биз бир-биримизга жуда боғланганмиз. Агар гидроэнергетика, иссиқлик генерацияси, атом генерацияси ва ягона бозор ҳақида қандай мулоқот қилишни тушуниб олсак, «Қамбар Ота-1» ГЭС қурилиши иқтисодий моделининг контурларини аниқлаб оламиз. Ҳозирча, Қозоғистон бунча беради, Ўзбекистон шунча беради, Қирғизистон бунча ажратади, халқаро институтлар шунча деган аниқ имзоланган ҳужжатларни кўрмаяпман», деди у.
2023 йил 3 февраль куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон «Қамбар Ота-1» ГЭС қурилишини ўрганишга киришганини маълум қилганди. Унинг қўшимча қилишича, ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари Евросиё тараққиёт банки билан биргаликда ишлаб чиқилади.
2023 йил 6 январь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон «Қамбар-Ота-1» ГЭС бўйича келишув имзолаган эди. Унинг лойиҳа қиймати тахминан 3 млрд долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025