Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё Ўзбекистонни 4 давлат билан боғлайдиган йирик логистика ҳабига айлантирилади
Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди.
Қайд этилишича, Сирдарё мамлакатни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика ҳабига айлантирилади.
Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республика шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.
Булардан ташқари, йўлларни қуриш, таъмирлаш ва бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш ҳам Сирдарёдан бошланиши қайд этилди.
Давлат тиббий суғуртаси, тиббиётни рақамлаштириш каби ислоҳотлар Сирдарё вилоятидан бошланган эди. Ўзбекистондаги илк тиббиёт кластери ҳам шу ерда барпо этиляпти. Қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳар ойда 1,5 минг бемор даволаниш учун Гулистон шаҳрига келмоқда.
Шу боис, Гулистон шаҳри мамлакатнинг “Инновацион медицина ҳаби”га айлантирилади.
Давлат раҳбари барча ташаббуслар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
16:27 / 12.05.2025