Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чақирув қоғози олган россияликларга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланади
Россия Федерациясида ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш бўйича ўзгартиришлар чақирув қоғози олган шахсларга мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлашни назарда тутади, дея хабар берди «Интерфакс» Давлат думаси қонунчилик фаолияти базасидаги ҳужжатга таяниб.
«Ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган ва ҳарбий комиссарликдан чақирув қоғози олган фуқароларга федерал қонунга мувофиқ чақирув ҳужжати топширилган деб ҳисобланади. Ўша кундан бошлаб унга Россия Федерациясидан чиқиб кетиш тақиқланади», дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, бундай чора фуқаро ҳарбий комиссарлик бўлимига келгунига қадар амал қилади.
Россиянинг камида 35 та ҳудуди чақирув қоғозлари тарқатилиши ва ҳарбий тайёргарлик бошлангани ҳақида 15 март куни маълум қилди, деди «Агора» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков ўзининг Тelegram-каналида. Унга кўра, Россия фуқаролари ҳарбий рўйхатга олиш идорасига «маълумотларини янгилаш» ёки ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун чақириляпти.
«Бу ҳали сафарбарликнинг иккинчи тўлқини эмас», деб таъкидлайди Чиков ўз постида очиқ манбалардан олинган маълумотларга, масалан, Тюмен вилояти ҳукумати баёнотига, шунингдек, минтақавий оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлари хабарига таяниб.
Ҳуқуқ ҳимоячиси таъкидлаганидек, «кўп саволларга ҳарбий тайёргарликка чақирув қоғозлари сабаб бўлади, бу фақат президент қароридан кейин ўтказилиши мумкин», бироқ бундай фармон бўлмаган ёки эълон қилинмаган. Шу муносабат билан, ҳарбий тайёргарлик учун захирага чақириш ноқонуний ҳисобланади, деб ёзади Чиков, агар чақирув қоғози олсангиз, «Агора» ишонч телефонига мурожаат қилишни тавсия этиб.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025