Ўзбекистон | 13:07 / 15.04.2023
4363
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аёлларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 33 фоизга етди 

Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳузуридаги Аёллар тараққиёти ташкилоти ижрочи директори Афнан ал-Шуайбий ўртасида онлайн-учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Shutterstock

Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистонда аёлларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 33 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 37 фоизга, сиёсий партияларда 46 фоизга, олий таълимда 48 фоизга етди. Ташаббускор ва фаол аёллардан 2 минг нафарга яқини давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилмоқда.

Афнан ал-Шуайбий Ўзбекистон раҳбариятининг хотин-қизларга эътибори, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатини юқори баҳолади.

Музокаралар натижасида қўшма тадбирлар ўтказиш, хусусан, жорий йил сўнггига қадар Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини оширишга бағишланган халқаро конференция ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид