Штайнмайер Меркелга Германиянинг энг олий мукофотини топширди
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Германия федерал президенти собиқ канцлерга мамлакатни кўплаб инқирозлардан муваффақиятли олиб чиққан «бетакрор сиёсатчи» сифатида ҳурмат кўрсатди.
Федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер собиқ канцлер Ангела Меркелни Германиянинг энг олий ордени – «Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени махсус вариантида Катта хоч ордени билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими 17 апрель, душанба куни президент қароргоҳи, Берлиндаги Бельвю саройида бўлиб ўтди.
Маросимда сўзга чиққан давлат раҳбари собиқ канцлерга Германияни кўплаб инқирозлардан муваффақиятли олиб чиққан «бетакрор сиёсатчи» сифатида ҳурмат кўрсатди.
«Сиз мисли кўрилмаган қийинчиликларга қарамай, мамлакатимизнинг яна иқтисодий муваффақиятларга эришишига ёрдам бердингиз», деди Штайнмайер. Президент, шунингдек, собиқ канцлернинг ўз лавозимида «ғайриоддий узоқ вақт давомида ишлаганини» таъкидлади.
«16 йил давомида сиз Германияга - донолик, иштиёқ билан хизмат қилдингиз. 16 йил давомида сиз эркинлик ва демократия йўлида, мамлакатимиз ва унинг халқи фаровонлиги йўлида меҳнат қилдингиз», - деди давлат раҳбари. Штайнмайернинг сўзларига кўра, унинг ҳокимиятда бўлган даврида кўплаб инқирозлар ва фавқулодда вазиятлар кузатилган. Германия президенти таъкидлашича, бу босқичдан «Федератив республика каби» бир нечта давлатлар омон қолди.
«Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени 1951 йилдан бери немисларга, шунингдек, чет элликларга сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ёки интеллектуал соҳалардаги ютуқлари учун берилади. Орден ҳеч қандай молиявий мукофотни назарда тутмайди.
Мавзуга оид
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
08:45 / 25.11.2024
Меркел Украинада урушдан чиқишнинг йўллари ҳақида маълум қилди
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
11:10 / 22.11.2024