Хитой 6 йил ичида Ўзбекистонга қанча сармоя киритгани маълум қилинди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Гочжун билан ўтказилган учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда манфаатларга жавоб берадиган барқарор ҳамда мустаҳкам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.
2022 йил якунларига кўра, Хитой Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо шериги бўлгани, Хитой билан савдо айланмаси қарийб 9 миллиард долларга етгани қайд этилди. Ўтган йилда мамлакатда Хитой капитали иштирокида 275 та янги корхона ташкил этилган бўлса, бугунги кунда республикада Хитой инвестициялари иштирокидаги 2100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатаётгани айтилди.
2016-2022 йилларда Хитой компаниялари ва ҳукумати томонидан нефть ва газ излаш, тўқимачилик ва кимё саноати, инфратузилмани яратиш, транспорт, телекоммуникация ва қурилиш каби соҳаларда Ўзбекистонга 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритгани қайд этилди.
Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ерлардан унумли фойдаланиш хамда ижтимоий соҳаларда Хитой тажрибасини қўллаш муҳимлигига урғу берилди.
Мавзуга оид
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024
Ўзбекистон 2027-2028 йилларда электр ва газ улгуржи бозорига ўтишни якунлайди – Жамшид Қўчқоров
14:16 / 03.06.2024