Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Люксембургда Жосеп Боррел билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ташриф билан Люксембургда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан музокаралар ўтказди.
Бахтиёр Саидовнинг Twitter саҳифасида маълум қилишича, Жосеп Боррел билан ўтказилган музокараларда Европа Иттифоқи - Марказий Осиё минтақалараро алоқалари муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги муҳим ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилгани айтилади.