Ўзбекистон | 07:32 / 25.04.2023
6684
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Рустам Миннихонов билан учрашувда ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди

Россия билан кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида президент Шавкат Мирзиёев Татаристон раиси Рустам Миннихоновни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-ҳуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув чоғида иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишбилармонлар ўртасидаги шерикликка оид истиқболли лойиҳалар, мамлакат бошқа ҳудудларида ҳам янги индустриал паркларни очиш ва мавжудларини ривожлантириш, инновациялар, кичик бизнес ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамда коммунал тармоқларни модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ишида Россия ишбилармон доиралари делегацияси таркибида Татаристоннинг компания ва корхоналари фаол иштирок этаётгани таъкидланди.

Учрашув якунида давлат раҳбари “йўл харита”си асосида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш юзасидан тизимли ишларни ташкил этиш муҳимлигини қайд этди.

Мавзуга оид