Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқни қайтариш 2025 йилгача узайтирилди
Меҳнат бозорига кириб келаётган кадрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга улар томонидан тўланган ижтимоий солиқни қоплаб бериш амалиёти 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.
Маълумот учун, 2021 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар ёшларни ишга қабул қилишни рағбатлантириш мақсадида 25 ёшдан ошмаган кадрларни ишга олган корхоналарга, улар томонидан тўланган ижтимоий солиқни қоплаб бериш тартиби жорий этилган эди.
Бунда, иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз ишлаган ёш ходимлар учун 7-ойдан бошлаб ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилди. Ушбу тизим бўйича 2021-2022 йилларда 170 млрд сўмлик ижтимоий солиқ тўланган. Натижада, 27 минг нафар ёшлар бандлиги таъминланди.
Мазкур тартиб муддатини узайтириш орқали 2023–2024 йилларда яна 30 минг нафар ёшлар бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 19 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг 55 фоизини ташкил қилади. Меҳнат бозорига йилига 600 минг нафар ёшлар кириб келаётган бўлиб, келгуси 10 йилда бу рақам 1 миллион нафарга етиши прогноз қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
15:16 / 03.04.2025
Мубин Мирзаев ўзини ўзи банд қилиш турлари қисқаришига изоҳ берди
17:25 / 28.03.2025