Ўзбекистон | 10:53 / 26.04.2023
7307
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида электр энергияси  вақтинчалик ўчирилди

Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Яшнобод ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.

Фото: Kun.uz

«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатлари олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Юнусобод туманининг: Уста Ширин, Ф.Камол, С.Абдулла, Т.Жалилов, Кисловодск ҳамда Ифтихор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яшнобод туманининг: Фидокор, Ибрат, Ифтихор, Авезов, Мураббий, Янгиҳаёт, Мураббий, Дархон, Илғор, Толариқ, Хонариқ, Пунган, Чинор, Донишманд, Абай, Янги иқбол, Серикбаев, Абадият, Тузел, Фарғона йўли, Мўйноқ, Оқдарё, М.Авезов, Гўзал, Темирйўл, Жарбоши кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яккасарой туманининг: «Яккасарой» МФЙ Яккасарой, Яккасарой 1-, 2-, 3-тор ҳамда Спитамен кўчалари, «Муқимий» МФЙ Ёқут, Хазинабоғ, Сирожиддинова кўчалари, шунингдек, «А.Қаҳҳор» МФЙ Ҳумо, Дамариқ 2-тор ва А.Қаҳҳор 5-тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.

Мавзуга оид