Япония хусусий модулининг Ойга қўниши муваффақиятсиз якунланди
Ишлаб чиқувчи ispace компанияси тан олишича, Hakuto-R аппарати режалаштирилган вақтда алоқага чиқа олмаган, у Ойга қўнишга уринаётганда фалокатга учраган.
Япониянинг Hakuto-R Ой модули бортида Бирлашган Араб Амирликларининг Rashid луноходи (Ойга тушириладиган ўзиюрар автоматик аппарат) билан Ой юзасига қаттиқ қўниш вақтида қулаб тушган бўлиши мумкин. Модулни ишлаб чиқарувчи ispace чоршанба куни у Ернинг табиий сунъий йўлдоши юзасига «юқори эҳтимол билан қаттиқ қўнишни амалга оширганини» тан олди.
Hakuto-R Ойга қўнадиган биринчи тижорат модули бўлиши керак эди. У 2022 йил декабрь ойида Американинг SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракета ташувчиси ёрдамида Каневерал бурнидан коинотга учирилган. 2023 йилнинг март ойида ўлчами 2х2,5 метр ва оғирлиги 340 кг бўлган қурилма Ой орбитасига етиб борди.
Қўнишга уриниш 26 апрель куни Япония вақти билан соат 01:40 лар атрофида (Тошкент вақти билан 25 апрель 21:40)да амалга оширилган, уни YouTube’да жонли эфирда кузатиш мумкин эди. Бу жараёнда модул билан алоқа узилиб қолди ва компания муҳандислари уни қайта тиклай олмадилар. Тахминий қўниш вақтидан бир неча соат ўтгач, миссия раҳбарлари у муваффақиятсизлик билан якунланганини тан олди, ҳодиса сабабини ҳали аниқлаштириш талаб этилади.
Компаниянинг таъкидлашича, муваффақиятсизликка қарамай, кейинги космик миссияларни тайёрлашда фойдаланиладиган «катта ҳажмдаги маълумотлар ва тажриба» олинди.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024