159 та шаҳар ва туманда бюджет жараёнининг очиқлиги таъминланмаган
Ҳисоб палатаси давлат идоралари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши бўйича 2022 йил хулосаларини тақдим этди.
Қайд этилишича, биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг расмий веб-сайтларига 2022 йилнинг ҳар чорагида бюджет жараёнининг очиқлигига доир ахборотнинг жойлаштирилиши юзасидан масофавий тарзда ўрганишлар ўтказиб борилди.
2022 йил II чорак якунлари бўйича ушбу йўналишдаги ишлар ҳолати республиканинг 208 та туман ва шаҳар ҳокимликлари кесимида ўрганилди. Натижада, 44 та ҳокимлик маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 5 таси – тўлиқ жойлаштирмагани ва 159 таси – умуман жойлаштирмагани аниқланди.
Маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштирмаган ҳокимликлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 14 та тақдимномалар юборилган.
Ушбу тақдимномаларга асосан ҳудудий ҳокимликларда маълумотларни веб-сайтларга жойлаштиришда хато ва камчиликларга йўл қўйган 83 нафар масъул ходимга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси ҳамда 2 нафар масъул ходимга нисбатан “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган.
2022 йил III чорак давомида 137 та давлат ташкилотлари ўрганилиб, 95 та ташкилот (69 фоиз) томонидан барча маълумотларни жойлаштиргани, 22 таси (16 фоиз) маълумотларни тўлиқ жойлаштирмагани ҳамда 20 таси (15 фоиз) маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланди.
Ҳисоб палатаси томонидан Низом талабларига риоя қилмаган 11 та вазирлик ва идораларнинг 12 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-7-моддаси (Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, судларга мурожаат қилинган ва уларнинг тегишли қарорлари чиқарилишига эришилган.
2022 йил IV чорак якунлари бўйича 134 та вазирлик ва идораларнинг бюджет жараёнининг очиқлиги соҳасидаги фаолияти ўрганилди. Ушбу давр мобайнида, 72 таси давлат ташкилоти маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 24 таси – тўлиқ жойлаштирмагани ва 38 таси умуман жойлаштирмагани аниқланган.
Мавзуга оид
13:32 / 22.11.2024
Дума 2025 йилги бюджетни урушга рекорд харажатлар билан қабул қилди
13:44 / 21.11.2024
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?
15:24 / 02.11.2024
Октябрда илк марта давлат бюджети ойлик профицитга чиқди
18:42 / 30.10.2024