Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Халқаро майдонда давом этаётган мураккаб жараёнлар дунё иқтисодиётини жиддий синовдан ўтказяпти
Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг яқин дўстлари ва ишончли ҳамкорлари бўлган хорижий ҳукуматлар ва халқаро молия институтлари вакиллари ҳамда нуфузли компаниялар раҳбарлари билан ушбу форум доирасидаги учрашувлар яхши анъанага айланиб бораётганини қайд этди.
“Сизларнинг меҳмондўст диёримизга ташрифингизни юртимизга ҳурмат ва ислоҳотларимизга ишонч, деб қабул қиламиз”, - деди президент.
Халқаро майдонда ҳозирги вақтда давом этаётган мураккаб ва таҳликали жараёнлар, башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришлар дунё иқтисодиётини жиддий синовдан ўтказаётгани қайд этилди.
Бундай зиддиятли шароитда бугунги учрашув икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, янги бизнес имкониятларини кашф этишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025