Ўзбекистон | 14:54 / 28.04.2023
6367
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги кўп қиррали шерикликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда, шу жумладан ЕИнинг GSP+ преференциялар тизими доирасида ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳалари сони ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид