Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Жанубий Хитой бозорига етказиб берилади
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консуллиги дипломатлари «Юқори сифатли ривожланиш ва озиқ-овқат, мева-сабзавотлар импорти» мавзусига бағишланган тақдимотда иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хитой вакиллари Ўзбекистонда бизнес вакиллари учун яратилган имкониятлар билан танишдилар. Шунингдек, ўзбек тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли, экологик тоза маҳсулотларни Жанубий Хитой провинциялари бозорига етказиб бериш таклифлари билдирилди.
Жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Гуанчжоу шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Food2China Expo and the Guangzhou International Food & Ingredient Fair кўргазмасига ўзбек ишлаб чиқарувчи ва экспортёрлари ҳам таклиф қилинди.
Ушбу кўргазмада иштирок этиш мамлакат қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 300 миллион кишилик Жанубий Хитой ҳудудига экспорти ҳажмини ошириш, янги импортёр ҳамкорлар топиш ва экспорт шартномалари имзолаш имконини беради.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025