Ўзбекистон | 11:17 / 02.05.2023
6746
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда апрел ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Фарғона вилоятида кузатилган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди. 

2023 йил апрел ойи учун ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

  • Қорақалпоғистон Р. – 20 400 сўм;    
  • Андижон вилояти – 22 400 сўм;    
  • Бухоро вилояти – 23 000 сўм;     
  • Жиззах вилояти –22 400 сўм;    
  • Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм;     
  • Навоий вилояти – 20 400 сўм;     
  • Наманган вилояти – 19 800 сўм;    
  • Самарқанд вилояти – 24 000 сўм;    
  • Сурхондарё вилояти – 23 400 сўм;    
  • Сирдарё вилояти – 22 800 сўм;    
  • Тошкент вилояти – 21 500 сўм;  
  • Фарғона вилояти – 19 000 сўм;
  • Хоразм вилояти – 22 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 27 900 сўм.

Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.

Мавзуга оид